Уларга жорий куз-қиш мавсумида 40 минг 403 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши режалаштиририлмоқда. Бу жараёнда, табиийки, газ тўлдириш шохобчалари муҳим аҳамиятга эга. Вилоятда 7 та ана шундай шохобчалар мавжуд ва уларнинг ойлик газ тўлдириш қуввати 7 минг 800 тоннани, газ сақлаш қуввати эса 1 минг 270 тоннани ташкил этади.
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан берилган маълумотларга кўра, ўтган йилда вилоятда ҳар бир истеъмолчи учун ойлик суюлтирилган газ фонди 13 килограммдан 15 килограммга ортган. Натижада суюлтирилган газнинг маҳаллаларга режа-график асосида кириб бориш муддати 40-45 кундан 35-30 кунга қисқарган.
"Кундаижувоз" ва "Чош" қишлоқлари Сариосиё туманининг энг чекка ҳудудларидан ҳисобланади, вилоят марказидан 250-300 километр узоқда жойлашган. Ушбу манзилларда яшовчи аҳоли эса фақат суюлтирилган газдан фойдаланади.
Маиший газ баллонлар аввал "Тўпаланг" сув омбори орқали қайиқда, сўнгра тоғларга мослашган автомашиналарда аҳолига етказиб берилмоқда. Шу вақтгача бўшаган газ баллонлар йиғиб олиниб, орадан 2-3 кун ўтгач, тўлдирилиб олиб келинган бўлса, энди жадвал асосида газ баллон йиғиб олинади ва шу заҳотиёқ бошқа тўлдирилгани бериляпти. Бундан тоғликлар ҳам мамнун.
Яна бир маълумот 2021 йилдан бошлаб ҳар бир истеъмолчи “ID” карта билан таъминланиб, маиший газ баллонларга махсус бар-кодли ёрлиқлар бириктирилди ва ҳисоб-китоб тизими тўлиқ электрон шаклга ўтказилди. Жумладан, 2021 йилда 450 минг нафарга яқин аҳолига “ID” карта тарқатилди ва 576 мингдан ортиқ маиший газ баллонларга махсус стикер ёпиштирилди. Жорий йилда ҳам 22 минг нафар истеъмолчига “ID” карта тарқатилиши режалаштирилган.
Шунингдек, шакллантирилган “E-Gaz” дастури орқали вилоятдаги барча истеъмолчи ва маиший газ баллонлар рўйхатга олинган. Бу эса кимдир белгиланган меъёрдан ортиқча газ олиши ёки ололмай қолиши каби ҳолатларига барҳам бераяпти.