Унда 31 ёшли Бахром У., Нодира Б.,нинг видео тасвирини ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик ва унинг Россия Федерациясида ишлаб юрган турмуш ўртоғига юбормаслиги эвазига 500 АҚШ доллари беришини талаб қилган.

Товламачи Нодира Б.,дан 5.200.000 сўм пулларни  олаётган вақтида ушланиб,  ушбу пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Баҳром У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти