Хабарга кўра, воқеа 10 декабрь 21:30 ларда туман ҳудудида жойлашган М-39 йўлининг 1415-километрида Тошкент—Термиз йўналишида содир бўлган. Маълум қилинишича, туманнинг Қуллуқшод маҳалласида яшовчи фуқаро«Cobalt» русумли машинани йўлнинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмида тезликни оширган ҳолда бошқарган ва йўл чеккасига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Aниқланишича, Ҳайдовчи ёнидаги йўловчи машина ағдарилаётган вақтда тушиб қолишга улгурган. Ҳозирда ушбу йўловчи билан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.