Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби бугун Сурхондарёда ҳам “Китобхон миллат” шиори остидаги II Республика “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирларига старт берилди.

Шу муносабат билан бугун Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройи боғида Ҳафталикнинг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва марифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, китобхонлар, ёшлар иштирок этди.

Шоир ва ёзувчиларнинг китобхонлар билан учрашуви, китоблар кўргазмаси, китоб савдо ярмаркаси, рассомчилик асарлари, ҳунармандчилик, каштачилик, зардўзлик маҳсулотлари, ноёб экспонатлар намойиши йиғилганларда катта таъассурот қолдирди.

Жорий йилнинг 23 апрелига қадар давом этадиган Ҳафталик доирасида вилоятдаги ахборот-кутубхона марказлари меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, маҳаллаларда китоб ярмаркалари, оилаларга китоб улашиб аксиялар, давра суҳбатлари, тақдимотлар, танловлар ўтказилиши кўзда тутилган, деб ёзмоқда Республика Маънавият ва маърифат маркази телеграм канали.