Мазкур методик гуруҳлар ўз фаолиятини бошлашидан аввал унинг аъзоларига методик гуруҳларнинг фаолият тартиби, вазифаларини тушунтириш мақсадида вилоят Малака ошириш ҳудудий марказида учрашув ўтказилди. Унда вилоятдан 3 та педагогик йўналишдаги олий ўқув юртлари, Термиз давлат университети, Термиз педагогика институти, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректорлари, деканлари иштирок этди.
Учрашувда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори томонидан методик гуруҳлар фаолияти бўйича тақдимот қилинди.
Методик гуруҳ аъзолари билан таълим сифати паст мактабларда ўқитувчиларнинг маҳоратини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.