Маълумот учун, дастлаб Термиз шаҳрида 10 та ҳудудда онлайн кузатув камералари ўрнатилган эди. 

Бугунги кунда келиб Сурхондарё, Андижон, Сирдарё, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида онлайн кузатув камералари фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам шундай камералар қўйилади.

Таъкидлаш жоизки, бу камералар нафақат белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам ўз вақтида аниқлаб, чора кўриш имконини беради. Мақсад атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, экологик ҳуқуқбузарликларни бартараф этишдир.