Мулоқот чоғида йигит-қизлар илм-фан, санъат ва адабиёт каби соҳаларда эришаётган ютуқлари ҳақида ҳам гапириб беришди.
Учрашувда кам таъминланган, қийин шароитда яшаётган оилалар фарзандлари бўлган, шунингдек, энг билимли, изланувчан талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг бир гуруҳига контракт пулини тўлаб бериш имтиёзини берувчи махсус сертификатлар топширилди. Яна бир гуруҳ ёшларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати ҳокимлик томонидан қўллаб-қувватланадиган бўлди.
Термиз шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган вилоят фестивали кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда давом этмоқда.