Ўзбекистон – Япония дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида “Сушини севаман” номда анъанавий таоми макетлари кўргазмаси очилди.

Экспозициядан ўрин олган ҳозирда бутун дунёга машҳур Суши таоми макетлари бу таом ҳақида чуқурроқ тушунча беради.

Экспозицияда 200 га яқин суши макетлари намойиш қилинмоқда. Уларнинг ҳар бири ушбу таом фалсафаси, тарихи ва замонавийлиги ҳақида сўзлайди.

Кўргазманинг очилишида Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Хатори Такаши сўзга чиқди. Кўргазма намойиши жорий йилнинг 5 мартигача давом этади.

Ҳасан Абдуназаров