Унга кўра:

Сув ресурсларидан самарали фойдаланишни мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи тасдиқланди.

Ишчи гуруҳ сув ресурсларидан фойдаланишни тўлиқ назоратга олади, айниқса, йирик сув омборларидан сув чиқаришни қатъий равишда аниқ ҳисоб-китобларига асосланган талабномалари бўйича амалга оширади.

Ҳар бир туманда ва ҳар бир сектор ҳудудида суғориш штаблари ташкил этилиб, штабларда сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш назорат қилинади, сувнинг тақсимоти ва ҳисоб-китобини юритилиб, сувчиларга далада шароит яратиш ва уларга иш ҳақларини ўз вақтида бериб бориш таъминланади.

Шунингдек,

10 кун муддатда сув олиш лимитларини ҳар бир ирригация тизими канали ва суғориш тармоғи, шу билан биргаликда, сувдан фойдаланувчилар, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари бўйича тасдиқлаб, тегишли шартномалар расмийлаштирилади.

Сув танқислиги шароитида харид қилинган кўчма дизель ва бошқа турдаги насос агрегатлари 10 кун муддатда хатловдан ўтказилиб, қўшимча сув етказиб бериш мақсадида коллектор-дренаж тармоқларига ўрнатилади.

2020 йил мавсумида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари ҳам тасдиқланди.

Бундан ташқари,

Барча тижорат банкларига агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига кўчма эгилувчан қувурлар комплектини харид қилиш учун зарур ҳажмда кредитлар ажратиш тавсия қилинди.