Қарорга кўра:
- "Сузук ота" мажмуасини сақлаш ва ундан фойдаланиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментига юкланган.
-2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги
Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш
ва сақлаш департаментини махсус техника ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш назарда тутилган.
- "Сузук ота" мажмуасидан фойдаланиш ва сақлаш ҳаражатлари ҳамда махсус техника ва автотранспорт воситалари харид қилиш учун зарур маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади.