Жорий йилда ёғочни қайта ишлашга ихтисослашган корхонада ваколатхона кўмагида ишсиз, оғир молиявий аҳволда қолган юртдошларимиз ишга жойлаштирилган эди.
Меҳнат мигрантлари корхона томонидан тақдим этилган шароитлар яхшилиги, ойлик маоши ўз вақтида тўлиқ берилиши ва уларга нисбатан ҳеч ким тазйиқ ўтказмаслигини билдирди.
Бундан ташқари, фуқароларимизга сўнгги вақтларда Россия Ҳукуматининг миграция йўналишида киритаётган ўзгаришлари ҳақида маълумот берилди.
Турли ноқонуний гуруҳларга аралашиб қолмаслик бўйича огоҳлантирилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.