Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан “Ромитантумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар тезкор тадбирда, “S.S.” фермер хўжалиги раҳбари С.Р. фермер хўжалигига қарашли иссиқхонани ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, давлат ва жамият манфаатларига 198,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам Олтинкўл тумани, “Миробод” МФЙ ҳудудида иссиқхона ташкил этилиб, ўзбошимчалик билан, 103,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг 185-2-моддаси  билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бооилмоқда.