Хусусан, Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Яшнобод туман бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.А. ўз уйида иссиқхона ташкил қилиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига девор ичидан яширинча уланиб олиб, 157 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “З.А.” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси О.Ш. туман ЭТКнинг рухсатисиз хўжаликнинг артезиан қудуғига ўзбошимчалик билан 2 дона электр двигатель ўрнатиб, 293 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ДХХ, ИИБ ва туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Т. “Хасанбой” МФЙдаги рақамсиз уйда иссиқхона ташкил қилиб, умумий фойдаланишдаги газ қувурига ер остидан яширинча уланиб олиб, 103 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.F.” фермер хўжалиги раҳбари Т.Й. ва бошқалар хўжаликнинг дала майдонини суғориш учун ўрнатилган сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 127,9 кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 450,2 млн сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.