Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “П.Н.” МЧЖ раҳбари А.Ш. “Қучоқ” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан визуал аниқлаб бўлмайдиган тарзда тўғридан-тўғри уланиб, 146,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда Хўжайли туманидаги “B.M.” нодавлат таълим муассасаси масъул шахслари муассаса биносида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан визуал аниқлаб бўлмайдиган тарзда тўғридан-тўғри уланиб, 116,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби “H.C.” нодавлат таълим муассасаси масъул шахслари ҳам муассаса биносида, 137,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.К. “Жалойир” МФЙ ҳудудидаги новвойхонасида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 99,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.