Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.” МЧЖ масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, жами 2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.Б.” хусусий корхонаси раҳбари А.А. “Иштихонтумангаз” ҳудудий бўлими чилангари А.Ж. ёрдамида корхонага қарашли тўйхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 231,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.M.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар МЧЖга қарашли эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш цехидаги газ ҳисоблаш ускунасига ўрнатилган тамғани бузиб, жами 236,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Табиий ресурслар ўғирлиги фош этилмоқда
“Иштихонтумангаз” ҳудудий бўлими чилангари А.Ж. ёрдамида корхонага қарашли тўйхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 231,2 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Саида Мирзиёева "Заковат-Гамбит" шахмат турнири ғолибларини тақдирлади
- Бухоро Марказий Осиёда биринчи бўлиб ЮНЕСКО Ижодий шаҳарлар тармоғи конференциясига мезбонлик қилади
- ФарДУда Халқаро адабиёт ва китобхонлик фестивали ўтказилди
- Урганч давлат университетида “Буюк мутафаккирлар хиёбони” ташкил этилди
- “Ўзбекистон – Япония” халқаро таълим форуми: Ҳамкорликнинг янги истиқболлари
- Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми 584,2 трлн сўмга етди