Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.” МЧЖ масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, жами 2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.Б.” хусусий корхонаси раҳбари А.А. “Иштихонтумангаз” ҳудудий бўлими чилангари А.Ж. ёрдамида корхонага қарашли тўйхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 231,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.M.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар МЧЖга қарашли эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш цехидаги газ ҳисоблаш ускунасига ўрнатилган тамғани бузиб, жами 236,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Табиий ресурслар ўғирлиги фош этилмоқда
“Иштихонтумангаз” ҳудудий бўлими чилангари А.Ж. ёрдамида корхонага қарашли тўйхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 231,2 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Сирдарёда рейд вақтида экологик инспектор ҳалок бўлди
- Навоийда бизнеснинг тизимли муаммолари қандай ҳал этилмоқда?
- I Марказий Осиё талабалар спорти халқаро форуми ўтказилади
- 2026 йил 15 сентябрдан бошлаб алмашув курсини шакллантириш ва эълон қилиш амалиётлари такомиллаштирилади
- Электротехника саноатини ривожлантиришни жадаллаштириш вазифалари белгиланди
- Ўзбeкистон ҳудуди орқали Хитойдан Эронга транзит контeйнeр блок-поезди йўлга қўйилди
- Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг мулоқоти Бухорода давом этади
- “Чорвоқ”да чўкиб кетган ота ва икки ўғил ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади
- Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади