Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Қўшўпир туман бўлимига иш юритувига жорий йилнинг 21 май куни келиб тушди. Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан амалдаги қонун талаблари асосида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш ва қаратиш бўйича қатор тегишли ташкилотларга сўровномалар ҳам юборилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида “GRAND UZUM TAYYORLOV” маъсулияти чекланган жамият фойдасига карздор “QO‘SHKO‘PIR TUMAN YO‘LLARDAN FOYDALANISН” унитар корхонасидан 130.302.000 сўм пул маблағлари ундирилди.