Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тадбирда, “K.U.” бошқарув сервис корхонаси мутахассиси Ш.А. Гулистон шаҳар “Янги ҳаёт” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар олдидаги умумий майдонини таъмирлаш ишларини назорат ўлчовидан ўтказишда аниқланган камчиликларни кўрсатмаслик ва амалга оширилган ишларни 45 млн сўмга ошириб кўрсатиш эвазига “K.S.” МЧЖ иш бошқарувчиси Р.дан 10 млн сўм талаб қилиб, шундан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.