Тадбирда Нишон тумани Халқ таълими бўлими махсус таъмирлаш экспулатация хизмати бош мутахассиси Ж.И. тумандаги 2-сонли мактабнинг эски биносини бузиб олиш ишларини олиб бориш учун бўлим мудири орқали “ҳамкорлик” шартномаси расмийлаштириб бериши эвазига "Қ.Т." МЧЖ раҳбаридан 5 400 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.