Тадбирда “Ch.T.” МЧЖ бош муҳандиси М.Ш. ва бошқалар “G.I.” МЧЖ томонидан Юнусобод туманда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича далолатномани тасдиқлаб, амалга оширилган ишлар учун 30 млн сўм ўтказиб берилганлиги ҳамда МЧЖ лар ўртасида 300 млн сўмлик шартнома тузишганлиги эвазига “G.I.” МЧЖ раҳбаридан 1 950 АҚШ доллари талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.