Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. тадбиркор Ў.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида, гўёки Андижон шаҳрида қурилиши режалаштирилган умумий ўрта таълим мактаби биноси қурилишини тендер савдолари орқали олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.