Унда ҳар икки мамлакатнинг мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати.
Тадбир “Ўзбекистон Республикасининг экологик муаммоларини ҳал қилишда синергия натижалари: давлат, жамоат ташкилотлари, бизнес” мавзусига бағишланди. Мезбонлардан Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов сўзга чиқиб, бугунги тадбир, Ўзбекистон Республикасида экологик хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда долзарблиги, шунингдек мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жараёнини такомиллаштириш, экологик вазиятни барқарорлаштириш чоралари кўрилаётганини қайд этиб ўтди. Республикамиз ҳудудидаги корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида узоқ муддатли мақсадларга эришиш учун инновацион технологик жараёнлардан фойдаланиш, экологик тоза технологиялар, саноат, хомашё турларини, тадқиқ этиш ва ривожлантиришга сармоя киритиш зарурлигиги таъкидланди.
Тадбир давомида Россиянинг “СовПлим” компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр бўлган Ўзбекистоннинг йирик саноат корхоналари, вазирликлар ва идоралари вакиллари томонидан мулоқотлар ташкил этилди.
Малумот учун, “СовПлим” АЖ заводи 1989 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг ишлаб чиқариш қуввати (майдони 13700 м²) ўз ёпиқ технологик линиясида ойига 4000 дан ортиқ тайёр маҳсулотни (фанатлар, филтрлар, эгзоз мосламалари) ташкил этади.
Қарийиб 30 йил мобайнида 40 мингдан ортиқ корхона “СовПлим” томонидан ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналардан фойдаланади. Газпром, “Rostec Coorparation”, Росатом ва Россия темир йўллари каби йирик корхоналар шулар жумласидан.