— Ярмаркани ташкил этишимиздан мақсад кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаган хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ички бозорда харидор топиш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат, — дейди Қарши шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Мамадалиева.

Ярмаркада 45 нафар хотин-қиз ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулот билан иштирок этди.