Бугун, 18 сентябрь куни Таълим инспекцияси томонидан мазкур университетга таълим фаолиятини бошлаш учун тегишли лицензия расмийлаштирилди.

Ушбу лицензияга мувофиқ ТEАМ университети Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани Темур Малик кўчаси 146-уй манзилида бакалавриатнинг Business Management, Business Management with Marketing, Business Management with Digital Innovation and Entrepreneurship таълим йўналишлари бўйича фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ТEАМ университетининг асосий вазифаларидан бири этиб тадбиркорлик ва бошқарув, шунингдек бошқа соҳаларда юқори малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш белгиланган.

Қайд этиш лозим, Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади;

Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари университет томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишган ҳолда белгиланади;

Университетда таълим рақамли технологиялар, масофавий таълим хизматлари, вебинарлар, онлайн-ўқитиш, «blended learning» ва бошқа замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида амалга оширилади;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари ҳамда тўлов-контракт миқдори ижтимоий-иқтисодий соҳадаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда университет томонидан белгиланади.