Унда хўжалик фаолиятида ўтказилган текширувдан норози экани айтилиб, ҳуқуқларини муҳофаза қилишда кўмаклашиш сўралган.
Маълум бўлишича, Давлатобод туман аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси аъзоси – Давлатобод туман қурилиш бўлими бошлиғи Д. Б. томонидан “Ismoil ota” фермер хўжалигининг фаолиятида ноқонуний текширув ўтказилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Д.Б. га нисбатан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2412-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида, яъни 10,8 миллион сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.