Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, "B.O." МЧЖнинг филиал бошқарувчиси А.Н. ва омбор мудири А.И.лар “O.K.” МЧЖдан савдога қўйиш учун юк хатлари асосида юборилган 169,3 млн сўмлик маиший техникаларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.