Текширувда “K.m.”МЧЖ раҳбари Ф.М. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, “O.a.” оилавий корхонаси раҳбари Ф.нинг ишончига кириб, унга сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи 15 дона ускуналарни олиб беришни ваъда қилиб, оилавий корхонага ажратилган 230 млн сўм кредитни “K.m.” МЧЖга ўтказишга эришиб, ускуналарни етказиб бермасдан, кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.