Андижон шаҳридаги “A.J.” МЧЖ собиқ бош ҳисобчиси Х.А. корхонанинг ҳисоб рақамидан ўзининг ва таниши З.Ф.нинг номидаги пластик карталарга жами 484,1 миллион сўмни иш ҳақи ва хизмат сафари ҳаражатлари учун ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Қонунбузарлик Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув жараёнларида аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.