2100 дан ортиқ одам иштирок этган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ўрта ёшдан бошлаб муҳим ёғ кислоталарини кўп истеъмол қилиш мия тузилиши ва фикрлаш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Омега-3 организм учун муҳим ёғ кислотаси ҳисобланади, уларни ўз-ўзидан синтез қила олмайди ва шунинг учун  озиқ-овқат орқали таъминланади.  Баъзи ёғли балиқлар, шунингдек, ёнғоқ, чиа уруғи, зиғир мойи ва бошқалар Омега-3 нинг жуда яхши манбалари саналади.

Омега-3 ёғ кислоталари кўз тўр пардаси, мия ва асаб тизимининг ривожланиши ва фаолияти учун зарурдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, уларни истеъмол қилиш қон босимини ва қондаги триглицеридлар миқдорини пасайтириш орқали юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди.