Жорий йилнинг 24 июнь куни Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондонинг WT йўналиши бўйича XXV Осиё чемпионати бошланади. Ўзбекистон Таэквандо WT ассоциацияси матбуот хизматининг хабарига қараганда, чемпионатда мамлакатимиз терма жамоаси қуйидаги таркибда иштирок этади:
Зарнигор Ҳусниддинова (-46 кг.), Динора Мухторова (-49 кг.), Чарос Қаюмова (-53 кг.), Феруза Содиқова (-62 кг.), Светлана Осипова (+73 кг.), Ниёз Пўлатов (63 кг.), Улуғбек Рашитов (68 кг.), Жасур Жайсунов (74 кг.), Шуҳрат Салаев (80 кг.), Никита Рафалович (87 кг.) ва Шохруҳ Ражабов (+87кг.).
Чемпионат 27 июнь куни ниҳоясига етади.