Дастлабки куни юртимиз вакиллари бир олтин, бир кумуш ва битта бронза медални қўлга киритган эди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, иккинчи куни ҳам уч нафар ҳамюртимиз совриндор бўлди. 

-45кг вазн тоифасида Беҳруз Салимов барча рақибларини таслим қилиб, ОЛТИН медалга сазовор бўлди. 

+65кг вазнда Жавоҳир Хидоятов ҳам мусобақада барчадан кучли эканини исботлади ва ОЛТИН медални қўлга киритди. 

-55кг вазн тоифасида эса ҳамюртимиз Аминахон Камалова ярим финал босқичига қадар етиб борди, БРОНЗА медали соҳибасига айланди. 

Икки кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаль мавжуд.