Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида ўзбекистонлик беш нафар таэквондочи даянга чиқди. Эътиборлиси, уларнинг барчаси шоҳсупага кўтарилишди.

Дастлабки кунда совриндор бўлган ўзбекистонлик таэквондочилар:

Бронза - Аҳаджон Мухторов,

Бронза - Жавоҳир Ҳидоятов,

Бронза - Нигора Аъзамжонова,

Бронза - Омина Эргашева,

Бронза - Розалина Толибжанова,

Эслатиб ўтамиз, кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 31 июлгача давом этади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати