Чемпионатда иштирокчилар таэквондо ИТФнинг шахсий ва жамоавий массоги йўналишларида ўзаро баҳслашди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилган ушбу мусобақада барча ҳудудлардан 500 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун даянга чиқишди.

Мусобақа доирасида миллий терма жамоамиз аъзолари яна бир бора кўрикдан ўтказилиб, иқтидорли спортчилар шу йил 14–22 август кунлари Хитой давлатида ўтказилиши режалаштирилган ХХII жаҳон чемпионатига саралаб олинди.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўрин мезбон – Сурхондарё вилояти терма жамоасига насиб этди. 2-ўринни бухоролик таэквондочилар қўлга киритишган бўлса, Тошкент шаҳри вакиллари кучли учликка якун ясаб беришди. Доимий равишда Ўзбекистоннинг етакчи жамоалари сафидан жой олиб келган Тошкент вилояти вакиллари эса бу сафар 4-ўрин билан чекланишди.