Бу ҳақда Khaosod газетаси хабар берди.

Жабрланганларнинг аксарияти вайроналар остида қолиб кетган.

Ҳодиса қиролликнинг шимоли-шарқидаги Накхонратчасима вилоятида содир бўлган. Поезд Бангкок – Убонратчатхани йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган эди. Тўқнашув оқибатида поезд рельсдан чиқиб кетди ва ёниб кетди.

Қутқарувчилар воқеа жойида учта вагонда қолиб кетган йўловчиларни қутқариш устида ишламоқда. Поездда тахминан 200 киши қолиб кетган, деб хабар берди report.az.