Энг кўп ўлим ҳолатлари, яъни 110 таси, Сонгкхла вилоятида қайд этилган, бу ерда Хатъяй шаҳри кучли сув тошқинидан жабр кўрди. Сўнгги 24 соат ичида сув сатҳи пасайгани жабрланганларни эвакуация қилиш ва қидирув-қутқарув ишларини кучайтириш имконини берди.

Таиланд денгиз флоти табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва гуманитар ёрдам кўрсатишда иштирок этмоқда. Умуман олганда, сув тошқини оқибатида тахминан 2 миллион киши жабр кўрди.

24 ноябрь куни Сонгкхла вилояти расмийлари тахминан 160 000 киши истиқомат қиладиган Хатъяй аҳолисини эвакуация қилиниши ҳақида эълон қилишди, деб хабар берди tass.ru.