Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлишича, фуқаро Р.Ф. пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиш орқали даромад орттиришни кўзлайди.
У шу ният билан Фуқаро Х.га 206 дона “DESREM Remdesivir for injection” дорисини тегишли ҳужжатларсиз 140 млн сўмга сотаётган вақтида ушланди. Р.Ф.дан умумий баҳоси 179,3 млн сўмлик дори ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.