Хабарингиз бор жорий йилнинг 16-18 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқич мусобақалари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа “Токио-2020” Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этди.

Мусобақа доирасида ўзбекистонлик қизлар тарихда биринчи маротаба гуруҳ машқларининг кўпкураш йўналишида ғолибликни қўлга киритишди.

Қувонарлиси, улар орасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети бадиий гимнастика таълим йўналиши талаба-қизлари Камола Ирназарова, Нилуфар Шомуратова ва Динара Равшанбековалар ҳам шоҳсупага кўтарилди.

Ушбу ғалабалар юртимизда хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланиши учун яратилган имкониятларнинг самараси эканлигидан далолат беради.