Тошкент фармацевтика институти, Тошкент шаҳар прокуратураси, Миробод туман прокуратураси, Миробод тумани Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Тошкент фармацевтика институтида талабалар бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу ярмаркада 10 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари, дорихоналар ва шифохоналардан ташриф буюрган иш берувчилар бўш иш ўринлари билан иштирок этишди ва кўплаб талаба ёшлар билан шартномалар тузишга муваффақ бўлишди. Ушбу бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилишидан олдин жами 650 дан ортиқ талаба ёшлар ишлаш истагини билдирган эди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда институтда 3 та факультет, (Фармация, Саноат фармацияси ва Ўзбек-Россия таълим) 17 та кафедра фаолият олиб бормоқда. Уларда 3708 нафар талабалар таҳсил оляпти.

Мухтасар айтганда, Тошкент фармацевтика институти ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши йўлида замонавий, илғор-инновацион шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр.

 

Тошкент фармацевтика институти

Aхборот хизмати