Кимлар ариза топшириши мумкин?

Мазкур ёрдамдан фақат кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган қуйидаги шахслар фойдаланиши мумкин:

профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари;

давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари талабалари;

Ўзбекистон ҳудудидаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида бакалавриат ёки магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар.

Ёрдам миқдори тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаб берилиши мумкин.

Аризани кўриб чиқиш муддати 8 иш кунини ташкил этади.

Мазкур ёрдам қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

иккинчи ва ундан кейинги мутахассисликда таҳсил олаётганлар;

сиртқи, кечки ёки масофавий таълим шаклида ўқиётганлар;

қўшма таълим дастурлари бўйича таҳсил олаётганлар;

табақалаштирилган тўлов-контракт, яъни “супер-контракт” асосида ўқиётганлар.

Жараён қандай амалга оширилади?

Талабгор my.gov.uz орқали онлайн ариза топширади (https://my.gov.uz/uz/service/1374).

Ариза “Маҳалла еттилиги” томонидан кўриб чиқилади.

Ижобий қарор қабул қилингач, маблағ ижтимоий шартнома шартларининг (https://telegra.ph/Ijtimoiy-shartnoma-shartlarini-bajarish-muhim-04-28) дастлабки ойда бажарилиш даражасига қараб, таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Мазкур имконият ёшларнинг таълим олишига кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда таълим харажатлари бўйича молиявий юкни камайтиришга хизмат қилади.