Юртимизда аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида ижтимоий дорихоналар тармоғи ташкил этилиб, фармацевтика маҳсулотларини белгиланган нархларда сотиш асосий вазифа сифатида қайд этилган. Қолаверса, дориларни рецепт бўйича сотиш тартибини йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Бугунги кунда давлат шерикчилиги асосида “Фарғона Дори-Дармон” АЖ томонидан 10 та ижтимоий марказий дорихона, 1 та Назорат таҳлил лабораторияси, дорихоналар омборхонаси ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги даволаш профилактика муассасаларида 210 та, жумладан, қишлоқ оилавий поликлиникаларида 82 та, қишлоқ врачлик пунктларида 49 та, кўп тармоқли марказий поликлиникаларида 13 та, шаҳар оилавий поликлиникаларида 17 та, шифокор хизмат уйлари ва тез тиббий ёрдам шахобчаларида 48 та, ДПМларга яқин ҳудудларда  13  та,  жами   232 та ижтимоий дорихона ва шахобчалари бевосита ташкил этилган. Бу эса аҳолига янада кенг қулайликлар яратади. Чунки, тиббиёт муассасалари ва ижтимоий дорихоналар ўртасидаги боғлиқлик туфайли шифокор рецепт ёзиш жараёнида бевосита дорихонадаги мавжуд дорилар кўламини инобатга олади.

Жамиятда махсус жиҳозланган “Исузи” ва 10 та “Дамас” русумли автомашиналарда кўчма дорихона шахобчалари фаолияти йўлга қўйилган. Улар ёрдамида вилоятнинг чекка ҳудудларидаги аҳолига керакли дори- дармонлар ва тиббий буюмлар етказиб берилмоқда. 2020 йилда кўчма дорихона ва шахобчалари орқали чекка ҳудудлардаги аҳоли 1.097.388,5 минг сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланди.

“Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг омборхона ва дорихоналарида дори воситалари ва тиббий буюмларни (2 минг дан ортиқ номдаги) арзон нархларда доимий мавжудлиги аҳоли ва соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш профилактика муассасалари учун муҳим аҳамиятга эга. Йилдан-йилга фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш ўсиб бормоқда. Жумладан, жами товар айланмаси 2019 йилда 52 млрд, 2020 йилда  92,5 млрд   2021 йил 1-ярим йилликда 38,2  млрд. сўмни ташкил қилди.

Жамият Фарғона соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг асосий таъминотчисидир. 2020 йилда соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига 42,6 млрд. сўмлик,  2021 йил 1-ярим йилликда эса 16,8 млрд сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар реализация қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхати тасдиқланган бўлиб, уларнинг дори воситалари учун сарфланадиган харажатлари давлат томонидан қопланади. Бу тоифаларга кирувчи беморларга жамият тизимидаги дорихоналардан  2020 йилда 1,6 млрд. сўмлик   (85 001 дона рецепт ), 2021 йил 1-ярим йилликда  1,2 млрд сўмлик (33 485 дона рецепт) дори воситалари ва тиббий буюмлар бепул имтиёзли рецептлар бўйича берилган.

Ўтган 2020 йил COVID-19 пандемияси даврида, коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш ва даволаш борасида “Фарғона Дори-Дармон” АЖ томонидан   биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида коронавирус инфекциясини олдини олиш ва даволаш учун тасдиқланган рўйхатдаги 58 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар, антисептик ва дезинфекция воситаларининг 3 ойлик заҳираси яратилди.

Жамият томонидан 2020 йилда:

- вилоят СЭОМ орқали  ДПМларга  -  6,4 млрд. сўм,

- вилоят ССБ орқали ДПМларга -  875 млн сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар, антисептик ва дезинфекция воситалари билан таъминланди.

Шу билан бир қаторда коронавирус инфекциясини олдини олиш профилактикаси учун  дори-дармонлар тўплами (аптечкалар)

- кам таъминланган оилаларга, кекса ва нуронийлар, жумладан уруш катнашчилари, Фронт орти меҳнаткашлари, байналминал жангчилар, халок бўлган ҳарбийлар оилалари, меҳнат ва давлат мукофоти фахрийлари, ёлғиз кексалар ва бошқа ёши улуғ нуронийлар учун:

15 000 қадоқда 350 000 сўмдан — 5 250 000,0 минг сўм халқ таълими ходимлари учун; 

50 000 қадоқда 35 000 сўмдан — 1 750 000,0 минг сўм шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларига;

25 000 қадоқда  35 000 сўмдан  — 875 000,0 минг сўмлик дори-дармонлар тўплами (аптечкалар) етказиб берилди.

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси томонидан вилоятга ажратилган 16 000 қадоқдаги дори-дармонлар тўплами (аптечкалар) ҳам вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига етказиб берилди.