Ана шу келишув доирасида куни кеча Корея таълимни ривожлантириш институти ҳамда Осиё Тараққиёт Банки ҳамкорлигида A.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва халқ таълими ходимлари малакасини ошириш, изланиш ва тадқиқотлар олиб бориш компетенциясини ривожлантириш ҳамда STEАM фанларни умумтаълим мактабларига жорий этишдаги долзарб масалаларга бағишланган халқаро конференция ўтказилди.
Унда таълимда илмий-тадқиқот институтининг умумий роли ва функциясини англаш, таълим статистик маълумотлари билан ишлаш компетенцияларини ривожлантириш, бошланғич ва ўрта таълимга STEАM технологияларини ва тажрибаларини татбиқ этиш ҳамда STEАM фанларини қандай қилиб самарали жорий этиш тажрибаларини алмашиш масалалари муҳокама этилди.
Конференцияда сўз олган А. Авлоний номидаги институт ходимлари ва бир қатор хорижий мутахассислар STEАM фанлари ўқитувчиларнинг малакасини мунтазам ошириш, STEАM технологияларини таълимнинг ҳар бир босқичида жорий этиш ва ўқувчиларни STEАM асосида янгиликлар яратишга руҳлантириш борасида ўзаро фикр ва тажриба алмашишди.