2020 йил Халқ таълими тизими Қоракўлликлар учун парвоз қилиш йили бўлди десам адашмаган бўламан.Мухтарам Президентимиз томонидан ҳурматли устозимиз. Тўхтамурод Жумаевнинг иш фаолиятлари ва ватанга садоқатларини юксак баҳоланиб “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирлаганликлари бугунги кундаги қоракўллик педагогларнинг ишларига баҳо бўлди, албатта. Шунингдек соҳа ходимларидан 2020 йил давомида 3 нафар ўқитувчи “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Ҳурматли Президентимизнинг Қоракўл таълим тизимига юқори баҳо берганлари биз Қоракўлликларни жуда хурсанд қилди шу билан бир қаторда мазкур учрашув ва Парламентга мурожаатномаларида халқ таълими вакилларига улкан вазифа ва масъулият юкланди. Бугунги кунда биз шундай эътирофларга лойиқ бўлишимиз, бундан ҳаволаниб кетмаслигимиз учун белимизни маҳкам боғлаб икки карра ишлашимиз. Таълим тизимимизда туб ислохатларни амалга оширишимиз кераклиги, ёшларнинг келгусидаги салоҳияти бизнинг бугунги иш тартибимиз, жонкуярлигимиз ва ватанпарварлигимизнинг самараси бўлиши аниқ тушунтирилди.Сабабики, узоқни кўзлаган ва ривожланган давлатларнинг тенденцияси, босиб ўтган йўли таълим ва илм-фан сарчашмасидан сув ичиши ҳаммага кундек равшанлашмоқда.

2021 йилда ушбу сохаларда жуда кўплаб ишларни амалга оширишимз керак.   Жумладан; биринчи навбатда ўқитувчилар, мактаблар синфлар ўртасида рейтинг тизимини ишлаб чиқиб амалиётга тадбиқ қилишимиз зарур.

Шунингдек 2021 йилда Қоракўл туманида Халқаро математика мактаби қурилиши якунланади, Инвестиция дастури доирасида   “Шўробод” МФЙ ҳудудида жойлашган 6-сон мактаб реконструкция қилиниб, 420 нафар ўқувчига мўлжалланган янги блок қурилади, “Тинчлик” МФЙ ҳудудида жойлашган 4-сон мактабда қўшимча спортзал қурилиши ишлари олиб борилади.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида намунавий туман сифатида Қоракўл тумани танлаб олингани ҳам ёшларимиз учун айни муддаодир.Энди аниқ фанлар бўйича керак бўлса дунё ёшларини доғда қолдирган Қоракўл ёшлари-Қоракўл таълими амалий жиҳатдан улар билан тиллашиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконияти ҳам мавжуд.

Қоракўл таълими бугун Республика чўққиларини забт этди. Бунда умрини таълим ва халқ фарзандлари учун фидо қилган жафокаш устозларимиз ва юртим деб ёнган, қалби ғурурга тўла ёшларнинг меҳнати беқиёс, албатта.

Келгусида эса таълим тизимимиз дунё миқёсида тан олинмоғи учун бугун Давлатимиз раҳбари қилган мурожаатномада ҳамма имкониятлар ўз аксини топган.

Умид Нуров, Қоракўл тумани Халқ таълими бўлими мудири