Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А. ва Ш.Б. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 390 қути "Esse change" номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 38,9 млн сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автотранспорт воситасида фуқаро А.А. хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 37,1 млн сўмлик жами 1 150 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Наманган шаҳрида яшовчи М.К.га етказиб бериш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1 моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.