Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Панорама" кинотеатрининг тарихий қиёфаси йўқ қилинаётганлиги ҳақидаги маълумот тарқалди. Биз Алишер Навоий номидаги кино саройи меъмори, яқинда сарой биносига ташриф буюриб, таъмирлаш ишлари билан танишган С. М. Сутягин билан боғланиб, бу масалага изоҳ беришини сўрадик.
"Алишер Навоий номидаги кино саройида ҳаммаси жойида, вазият назорат остида. Олиб борилаётган таъмирлаш ишлари меъморий ёдгорликнинг тарихий қиёфасига путур етказмайди.
Шу кунларда "Ўзбеккино" Бош директори Фирдавс Абдухоликов ва унинг ходимлари билан учрашув ўтказдик. Айни пайтда улар объект фаолият олиб бориши учун вақтинчалик ишларни амалга оширмоқда.
Яқин келажакда Тошкент халқаро кинофестивали тикланади, илгари унинг асосий экрани ҳамиша Алишер Навоий номидаги кино саройи бўлган. Бунинг учун капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади, киносарой ичи кейинчалик қурилган турли хил хоналардан холи қилинади, яъни ҳамма нарса соф асл ҳолига келтирилади - дея изоҳ берди Алишер Навоий номидаги кино саройи меъмори Серго Сутягин.