Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти Оқолтин туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда пудратчи “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК Оқолтин филиалининг собиқ раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, тумандаги “Янги Давр” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда 2019 йил давомида амалга оширилган таъмирлаш ишларида ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали ўзганинг 359,8 миллион сўм маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ДУК собиқ раҳбари А.К. ва бошқаларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.