Куни кеча шундай учрашув вилоят педагогларини янги методикаларга ўргатиш миллий маркази тингловчилари билан бўлиб ўтди.
– Бугун эл севган ижодкорлар Эркин Аъзам, Усмон Азим ва Маматқул Ҳазратқуловнинг самарқандлик ёшларни тарбиялаётган ўқитувчилар билан ижодий учрашув ўтказаётганлиги учун барчамиз миннатдормиз, – вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов. – Чунки таниқли инсонлар билан бўладиган ҳар бир мулоқот ёшларда китобхонлик маданиятини, маънавиятни оширади.
Учрашувда Ургутда туғилиб ўсган ва пойтахтда турли масъул вазифаларда ишлаган таниқли журналист, ёзувчи Маматқул Ҳазратқуловнинг ижоди, кейинги йилларда чоп этилган китоблари ҳақида сўз юритилди. Усмон Азим томонидан ўқилган шеърлар, Эркин Аъзам асарларидан келтирилган иқтибослар иштирокчиларга кўтаринкилик бағишлади.