Анжуманда сўзга чиққанлар журналистиканинг шаклланиши, ривожланиш тарихи ва унда Тўғон Эрназаровнинг тутган ўрнига алоҳида тўхталди.

Шунингдек, анжуман таниқли журналист ҳақидаги хотиралар, соҳага доир фикр-мулоҳазалар, журналист кадрлар тайёрлаш, журналистика ва қадриятлар, бу борадаги хорижий тажрибалар каби масалалар муҳокамаларига бой бўлди.

Тадбир доирасида талабалар билан мулоқот ўтказилиб, маҳорат мактаблари фаолияти билан танишилди.

Ҳасан Абдуназаров