Ўзларининг шарҳларида улар болалар ва ёшлар сиёсатини глобал ислоҳ қилиш, таълим сифати ва қулайлигини ошириш, илм – фанни ривожлантириш, ва мамлакатнинг маданий меросини асраб – аввайлаш каби ташаббусларга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

Ўзбекистон маданий меросини асраб – аввайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти кенгаши аъзоси, Михо музейининг (Япония) махсус тадқиқотчиси Сергей Лаптев ушбу соҳада ислоҳатлар давом этаётганини таъкидлаб, ўз мақоласида ёш авлодни ўқитиш, тарбиялаш ва қўллаб – қувватлаш борасида Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуслари хақида тўлқинланиб сўз юритган.

– Мактабгача таълим, ўрта ва олий таълим сифатини ошириш, педагог кадрлар даражасини ошириш ва ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш учун кўп ишлар қилиниши режалаштирилган. Бу ерда ўқитувчи, олим, хар доим жамиятнинг энг обрўли ва хурматли аъзоси бўлган Ўзбек халқининг мероси билан боғлиқлик кузатилади. Ислоҳотлар Ўзбекистонни янги Ренессанс даврига нафақат иқтисодий, балки маданий уйғонишгача олиб бориши аниқ. Таълим ва илм – фаннинг тикланиши замонавий тараққиётнинг пойдевор тоши бўлиб, бу ерда Ўзбекистон алоҳида ўринга эга бўлиши қувонарлидир. Мурожаатномада эълон қилинган янги стипендиялар, талабалар ва ёш олимларни давлат томонидан қўллаб қувватланиш дастурлари келгусида ўз мевасини бериши аниқ. Кам сонли давлатларгина таълим олишга ва аҳолининг илм-фанга бўлган интилишига шу қадар кўп маблағлар сарфлашади, – деди Сергей Лаптев.