300 миллиондан зиёд аудиторияга эга Evronews компаниясидан Фред Харисон “Янги Ўзбекистон Европа ОАВ нигоҳида” мавзусидаги маърузасида Ўзбекистоннинг бой маданияти дунё аҳли учун жуда қизиқлигини таъкидлади.

Шунингдек у айни мавзуда ҳали кўплаб илмий оммабоп ҳужжатли фильмлар тайёрланиши учун қизиқарли маълумотлар етарли эканини алоҳида айтиб ўтди. CNN телекомпаниясидан Имрон Ахмад эса “CNN ва Ўзб ҳамкорлиги” мавзуси билан тадбирда онлайн қатнашди.

Нуфузли ОАВларнинг “Янги Ўзбекистон Марказий Осиёнинг юраги, биз Ўзбекистондаги ислоҳотларни ёритиш Марказий Осиёдаги ислоҳотларни ёритишнинг калити деб ҳисоблаймиз”, деган гаплари барчага юртдошларимизга бағишлайди.

Evronews вакилининг “Сизнинг давлат раҳбарингиз қадами билан Марказий Осиё очиқ майдонга айланди, биз буни кенг ёритишни ўзимизнинг аосий мақсадимиз деб биламиз”, тарзидаги фикрлари эса танлаган йўлимизнинг тўғрилигига яна бир ишора бўлди.