Унга кўра, судланувчи Маҳмуд Равшанов бошқаларнинг ишончига кириб, уларнинг номларига кредит ва фоизга муддатли тўлов эвазига маиший техникалар расмийлаштирган. Кейин эса уларни нақд пулга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

У шунингдек, танишларининг номига Texnomart, Kredit express Electronic, MAXIMIN, Goodzone Trading, Idea каби маиший техника дўконларидан турли электрон қурилмаларни расмийлаштириб олган.

Бундан ташқари, Маҳмуд Равшанов «Универсалбанк»нинг Миробод туман филиалидан ўзининг номига кредит маблағини расмийлаштиришга эришган. Бироқ қарзларини тўламаган.  

Маълумот учун,  жабрланувчилардан Ғ. Алиев 17 марта, К. Умидов 20 марта, Т. Ҳамидуллаев эса 8 марта Равшановнинг номига техникалар сотиб олиб беришга рози бўлишган. 

Шунингдек, банк ҳамда дўконлардаги қарзларини ҳам тўламаган.

Шу билан бирга, М. Равшанов шахсий машинасига чиққан йўловчининг кўзи ожизлигидан фойдаланиб, унинг қўл телефонини алдаб олган. Йўловчини эса бошқа йўлда ташлаб кетган. 

Ушбу фирибгарликлар туфайли судланувчи М. Равшановга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.